Телефон аппаратидан вақтинча фойдаланишини баҳона қилиб алдаб қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.А.Ф ИИБга мурожаат қилиб. унда 2022 йилнинг 04 июль куни номаълум шахс нархи 8.500.000 сўмлик “Айфон про-12” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғ.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати