Танишини тунаган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Х.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 июль куни номаълум шахс П.Маҳмуд кўчасида жойлашган ошхонада умумий овқатланиш хонасидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нарҳи 1.500.000 сўмлик “INOI” русумли уяли телефон аппарати ҳамда эгнида шимининг чўнтагидан 200 АҚШ доллар пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ЖҚГ ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида, жабрланувчи Х.Х.нинг 200 АҚШ доллар пуллари бўлмаганлиги, унинг олдида фақатгина “ИNOI” русумли телефон аппарати бўлганлиги ва ушбу телефон аппаратини П.Маҳмуд кўчасида жойлашган ошхонада биргаликда спиртлик ичимлик истеьмол қилган таниши С.Ш Х.Х.нинг маст ҳолда ухлаб қолганлигидан фойдаланиб олиб кетганлиги аниқланиб, жабрланувчи Х.Х.га тегишли “ИNOI” русумли телефон аппарати далилий ашё сифатида олинган.
Гумонланувчи С.Ш процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати