5 Ноябр 2022 йил 379

Танишига арзон нархда контейнер олиб бераман деб 18.500 АҚШ доллар пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

 

Фарғона шаҳар. 2022 йилнинг июль ойларида М.А таниши Ж.Ж.ни ишончига кириб унга арзон нархда контейнер олиб келиб беришини айтиб, жами 18.500 АҚШ долларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech