3 Март 2023 йил 375

Талончилик ва бошқа жиноятларни содир этишда гумонланиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ “Одам савдосига қарши кураш” ҳамда Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши
таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech