16 Март 2022 йил 457

Талончилик режасига асосан...

Фарғона вилояти. 2022 йилнинг 13 март куни Фарғона шаҳар Оқсув кўчасида яшовчи 17 ёшли Е.Ш. (аёл) Фарғона вилояти ИИБ Навбатчилик қисмнинг “102” рақамига мурожаат қилиб, унда шу куни соат 23:40 ларда иш жойи бўлган Фарғона шаҳар Марғилон кўчасида жойлашган “Paynet” шохобчасида ўтирганида, мижоз сифатида номаълум шахслар унинг шохобчасига келишиб, ҳеч бир сабабсиз, унинг қўлида бўлган нархи 1.700.000 сўмлик “Redmi-7” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 19 ёшли Т.А., 22 ёшли Р.Д., Б.И. ва 23 ёшли А.Қ.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида аниқланишича, жорий йилнинг 13 март куни юқоридаги шахслар, мазкур жиноятни содир қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктиришиб, телефон аппаратини очиқ-очиқ талон-торож қилиш бўйича режа тузиб, Р.Д.га тегишли “Spark” русумли автомашинасини давлат рақам белгисини ечиб олишиб, жиноий режага асосан автомашинани Б.И. шохобча олдига бошқариб бориб, Т.А. автомашина олд ўриндиғидан тушиб, Е.Ш.,га ўзини мижоз сифатида кўрсатиб, унинг қўлидаги нархи 1.700.000 сўмлик “Redmi-7” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганликлари маълум бўлган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 
Text to speech