22 Октябр 2022 йил 412

Талончилар қўлга олинди

Учкўприк тумани.2022 йилнинг 19 октябрь куни соат 21:30 ларда М.Ш., жиноий шериклари А.К., С.С М.Ж., А.Р ҳамда С.Қ Дона қишлоғида фуқаролар Ш.Ж., Т.С., ҳамда С.М.лар билан ўзаро гап талашиб жанжалашиб, фуқаро Т.С.нинг нархи 1.500.000 сўмлик "Samsung A-02" русумли уяли телефон аппарати, Ш.Ж.нинг нархи 4.000.000 сўмлик “Redmi” русумли уяли телефон аппарати ва 3.700.000 сўм пуллари ҳамда С.М.нинг нархи 2.300.000 сўмлик "Samsung Note-9A" русумли уяли телефон аппаратини олишиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech