17 Март 2023 йил 312

Таълим сифатини ошириш мақсадида ИИВ Фарғона академик лицейи ҳамда Темурбеклар мактаби ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи раҳбарияти ва ўқитувчиларидан иборат жамоа Фарғона шаҳрида жойлашган Мудофаа Вазирлигига қарашли Темурбеклар мактабига ташриф буюрдилар.

Ҳарбий таълимдаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида амалга оширилган саёҳат давомида Темурбеклар мактабининг моддий техник таъминоти, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ўқувчиларни олий таълим муассасаларга тайёрлаш бўйича ташкил этилган қўшимча дарслар, ўқувчиларни тоифаларига кўра ажратиш ва бириктириш, ота-оналар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари каби йўналишлар ўрганилди.

Шунингдек академик лицей ўқитувчилари ҳамкасбларининг дарс машғулотларида бевосита қатнашиб, дарс таҳлилларини ўтказдилар.

Амалий ташриф давомида ИИВ Фарғона академик лицейи ҳамда Фарғона Темурбеклар мактаби ўртасидаги алоқаларни янада яхшилаш, келгусида ўқувчилар иштирокида ўртоқлик спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйинларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech