23 Январ 2023 йил
356
Талабанинг телефон аппаратини ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳар. Дарҳон кўчасида жойлашган талабалар тураргоҳида яшовчи М.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 07 декабрь куни номаълум шахс яшаш хонасида турган “Samsung Galaxy S10” русумли нархи 250 АҚШ долларлик телефон аппаратини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати