7 Сентябр 2022 йил 402

Тадбиркорликни баҳона қилиб 7.500 АҚШ доллар пулларни қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳар. Фуқаро К.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 октябрь куни 2020 йилнинг январь ойида номаълум шахс А.Яссавий кўчасида ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва фойдани тенг тақсимлашини айтиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғиланиш учун 7.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти биринчи минтақавий худуд ППХ отряди 3-гуруҳ ходимлари ва Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ф содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech