22 Март 2022 йил 1258

Сўх туманида ИИБ ходимига тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сўх тумани. 2022 йилнинг 17 март куни туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари М.Ғ ва Т.И.лар ЙПХ инспектори Г.М. билан бирга Ровон МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида ҳайдовчи Н.С бошқарувидаги "Neхia-3" русумли автомашина ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи Н.С маст ҳолда профилактика инспекторлари Т.И ва М.Ғ.ни ҳақорат қилиб улардан бирига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech