7 Ноябр 2025 йил 818

Қўштепа туманида спорт зали фаолияти ўрганилди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Қўштепа тумани ИИБ бошлиғи томонидан Қўштепа тумани Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шафтолибоғ кўчасида жойлашган “Алфир” номли спорт зали фаолияти ўрганилди.

Тадбир доирасида спорт зал эгаси, спорт устаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фаолият жараёнидаги мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди.

Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитларни баҳолаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида қонунийликни таъминлашдан иборатдир.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech