“Spark” русумли автомашинасида ўтирган шахсни ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Қўқон шаҳар.15 октябрь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Чархий кўприги” маҳалла ҳудудидаги жойлашган ошхона ёнида турган “Spark” русумли автомашинада ўтирган Х.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечириш давомида Х.М қўлидаги нарсани ерга ташлаб юборган.Х.М ерга ташлаб юборган нарсани холислар иштирокида ердан олиб кўрилганида, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати