10 Январ 2022 йил 518

Сўх туманида хонадондан пул ва тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёл аниқланди

Сўх тумани. 2022 йилнинг 05 январь куни Чумоқча МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро К.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 29 декабрь кунидан 2022 йилнинг 04 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан турмуш ўртоғига тегишли 200 АҚШ доллар, 8.000 Россия рубли, 2.000.000 сўм пуллари, нархи 550.000 сўмлик бир дона тилла узук, 700.000 сўмлик бир жуфт тилла сирға ҳамда қизига тегишли 3.176.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Г исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech