3 Апрел 2023 йил 391

Сўх туманида телефон ва пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Сўх тумани. Фуқаро Н.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 23 февраль кунидан 24 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ровон қишлоғида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкондан нархи 3.100.000 сўмлик “Redmi Note 11 Pro”, 1.500.000 сўмлик “Redmi Note 95” русумли уяли телефон аппаратлари ва 7.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Б.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech