23 Сентябр 2021 йил 406

Сўх туманида аёлнинг пластик карта ҳисобидан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Сўх тумани. 14 сентябрь куни Р.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 август куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик карта ҳисоб рақамига рухсатсиз кириб, картадаги 1.414.000 сўм пулларини яширин равишда ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech