3 Октябр 2022 йил 585

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари 3 нафар қидирувдаги шахсларни қўлга олишди

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Э.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган К.Ж.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: