15 Июл 2022 йил
463
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ва Миллий Гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг
184-моддаси 3-қисмида (солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.И.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати