22 Декабр 2022 йил
345
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Ё исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Б.Ю.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати