30 Март 2023 йил
352
Сўритокда сақланаётган оғу аниқланди
Марғилон шаҳар. 20 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Бахрин маҳалла ҳудудида яшовчи Ж.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ҳовлисидаги сўритокда марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати