20 Июн 2025 йил 1496

Фарғона вилояти ИИБда бошқарма соҳавий хизматлари ва таркибий бўлимлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини ўрганишга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди

Ўқув семинарида ИИВ масъул ходимлари томонидан Президент фармонида белгиланган Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ масалаларини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, Қуролли Кучлар тизимида хизмат ўташ, ички хизмат, гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, янгидан қабул қилинган қўшма қарор асосида саф низомига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, рағбатлантириш ва интизомий чораларни қўллаш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш, хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари, ҳарбий йиғинларни ташкил этиш, ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳамда ҳарбий лавозимларга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, Қуролли Кучлар резервига бўшатиш ёки истеъфога чиқариш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига тўлиқ риоя этишлари, коррупсия ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлишлари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар билан муомала маданиятига риоя этиш, хизмат жойини ўзбошимчалик билан тарк этмаслик ва ўзгалар автомашинасини бошқармаслик каби масалалар бўйича тегишли йўриқномавий тавсиялар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech