7 Март 2022 йил 1184

СОҲА МАЛИКАЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида вилоят ички ишлар органлари тизимида ишлаётган хотин-қизлар учун эҳтиром байрам тадбири ташкил этилди.
Унда соҳавий хизматларда фаолият кўрсатаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходималар, ички ишлар органлари фахрий аёллари, ИИВ Фарғона Академик лицейида ёшларга таълим-тарбия бераётган ўқитувчи ва мураббийлар шунингдек, хизмат вазифасини бажариш пайтида халок бўлган ходимлари яқинлари иштирок этдилар.
Тадбирни бошқарма бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев очиб, соҳа маликаларини байрам билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан тақдирланган фидойи ходималарга турли даражадаги мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан ИИВ Фахрийлар кенгаши ҳамда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан бир гуруҳ устозлар, тизимда наъмунали хизмат қилаётган Барчиной издошлари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан ҳам тақдирланди.
Эҳтиром тадбири фарғоналик санъат намоёндаларининг оналарни, баҳор фаслини тараннум этувчи дилтортар куй ва қўшиқлари билан янада файзли тус олди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech