Далада қаровсиз қолдирилган қорамол ўғирлаб кетилди.
Фарғона тумани. Жорий йилнинг 19 апрель куни туман ИИБ га келиб тушган хабарга кўра номаълум шахс Фарғона тумани, Новкент МФЙ да яшовчи Ғ.А га тегишли қаровсиз қолдирган, нархи 18 миллион сўмлик икки бош қорамолларини шу ҳудуддаги фермер хўжалиги дала майдонидан яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Марғилон шаҳарда яшовчи Н.Т содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи А.Ғ га тегишли бўлган бир бош қорамол ашёвий далил тариқасида олиниб, гумонланувчи Н.Т процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати