4 Май 2022 йил 561

Шу кунга қадар Фарғона вилоятида 22 760 нафар фуқароларга ID-карталар ўз вақтида расмийлаштириб берилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-карталар расмийлаштириш ишлари вилоятимизда жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича жами 22 760 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-карталар расмийлаштириб берилган.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига фуқаролар томонидан қилинаётган ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, Қўқон шаҳрида 1.907 нафар, Фарғона шаҳри 1.654 нафар, Марғилон шаҳрида 1.406 нафар, Қувасой шаҳрида 511 нафар, Олтиариқ туманида 1.540 нафар, Ўзбекистон туманида 1.470 нафар, Учкўприк туманида 1.466 нафар, Бувайда туманида 1.403 нафар, Қува туманида 1.400 нафар, Бағдод туманида 1.393 нафар, Бешариқ туманида 1.323 нафар, Данғара туманида 1.225 нафар, Риштон туманида 1.214 нафар, Фарғона туманида 1.045 нафар, Қўштепа туманида 987 нафар, Тошлоқ туманида 817 нафар, Фурқат туманида 747 нафар, Сўх туманида 688 нафар, Ёзёвон туманида 558 нафар фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни, идентификация ID-карталари ўз вақтида расмийлаштириб берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech