1 Июл 2022 йил 440

Шифохонадан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани.Фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 март куни номаълум шахс Учкўприк маҳалла ҳудудида жойлашган туман марказий шифохонаси ётоқхонасидан 1.500.000 сўмлик “Redmi-6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ё содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech