5 Феврал 2022 йил
834
Марғилон шаҳрида “Москвич” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Марғилон шаҳри. 03 февраль куни фуқаро С.А бошқарувида бўлган “Москвич” русумли автомашинасини А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати