18 Ноябр 2022 йил 438

Шаҳар-туманларда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси» талаблари ҳамда ИИВнинг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбир Фарғона ҳамда Олтиариқ туман ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда соҳа ходимлари ўртасида тарбиявий-профилактик ишларни янада кучайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш, коррупция омилларининг олдини олиш, «Ходимбай» ишлаш тизимини амалиётга кенгроқ жорий этиш каби йўналишларда атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш хусусида ҳам зарур таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Шу мавзуни ўз ичига олган «Надомат» номли видеофильм намойиши эса соҳа ходимларини янада сергаклик ва огоҳ бўлишга чорлайди.

Тадбирлар режа асосида жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech