25 Август 2025 йил 472

Учкўприк туманида профилактик тадбирлар бўйича семинар-тренинг ўтказилди

2025 йилнинг август ойида Учқўприк тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан Учкўприк тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 26-мактабда муҳим семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда туман ҳудудидаги 56 та умумтаълим мактаби директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида "Долзарб 90 кунлик профилактик тадбир" доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирокчилар “Бизнинг мактаб – жиноят ва гиёҳвандликдан холи ҳудуд” шиори остида янги ўқув йилига, яъни Билимлар кунига тайёргарлик кўриш, ёшлар билан ишлашда самарали ёндашувларни қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech