8 Ноябр 2025 йил
644
Фурқат тумани ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фурқат тумани ИИБ бошлиғи томонидан Навбахор мфй биносида қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Улардан 3 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган 2 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларга алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати