24 Август 2022 йил 360

Савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган телефон ўғирланди

Қўқон шаҳар.И.Ф исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 август куни оралиғида номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексида савдо растаси устида қаровсиз қолдирган нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A31” русумли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech