11 Апрел 2023 йил 347

Савдо дўконидан пул ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Исмоилова кўчасида яшовчи фуқаро И.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 25 март куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 700.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Р.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech