23 Сентябр 2022 йил
578
Савдо дўконидан кийим-кечакларни ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди
Ўзбекистон тумани.Фуқаро С.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 апрель куни номаълум шахс Ибн.Сино кўчасида жойлашган савдо дўконида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ф.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати