30 Декабр 2022 йил 372

Савдо дўконидан 20.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 декабрь кунидан 17 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Учариқмаҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони кассасида бўлган 20.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.А ва Р.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech