12 Август 2022 йил 476

Фарғона шаҳрида савдо дўконида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди

Фарғона шаҳар.Фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда ўғли вояга етмаган А.Х.нинг 2022 йилнинг 25 июль куни номаълум шахс Фрунзе мавзесидаги савдо дўкони олдидаги сув хавзасини кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung A-12” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech