Савдо дўкондан 4.800.000 сўм пулларини ўғирлаган аёл фош бўлди
Фарғона шаҳар. Фуқаро С.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 29 октябрь кунидан 30 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс иш жойи Сайилгоҳ кўчасида жойлашган парфюмерия савдо дўконига кириш эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, сейфида бўлган жами 4.800.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати