28 Октябр 2022 йил
338
Сартарошхонага келган фуқаронинг велосипедини ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.А.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 28 сентябрь куни номаълум шахс Маданият маҳалла ҳудудида жойлашган сартарошхонасини кириш эшиги олдида қаровсиз қолган нархи 1.400.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни П.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати