28 Феврал 2020 йил 554

Самарқанд шаҳрида спортнинг “Самбо ва жанговар самбо” турлари бўйича Республика чемпионатида Фарғона вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг 2 нафар ходими 1-ўринни қўлга киритишди.

Жорий йилининг 13-16 февраль кунлари  Самарқандда ўтказилган мазкур мусобақа чин маънода фарғоналик ИИО ходимларининг жисмоний ва руҳий имкониятларини юқори эканлигини яна бир бор исботлади. Фарғона вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари кичик сержантлар Лутфилла Сайдаматов ҳамда Санъатбек Исмоновлар мусобақада биринчиликни қўлга киритдилар.

  Ички ишлар вазирлиги қошидаги Фарғона академик лицейида бўлиб ўтган учрашувда, спортчилар ёшлар билан мусобақа ва ундаги жараёнлар хусусида сухбатлашдилар. Ёшларга улар эришган муваффақиятлар ибрат сифатида кўрсатилди.

 

                  Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech