12 Апрел 2023 йил
372
Учкўприк туманида “Damas” автомашина салонидан 5.000.000 сўм пулларни ўғирлаган эркак аниқланди
Учкўприк тумани.Фуқаро С.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 28 март куни номаълум шахс, Бегобод маҳалла ҳудудида яшовчи С.И.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинасидан жами 5.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.К содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати