Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик ишлар юзасидан ўқув-амалий тадбир ўтказилди
Аввал хабар қилганимиздек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар томонидан Данғара, Бувайда ва Учкўприк туманларида ана шундай учрашувлар ўтказилган эди.
Фарғона ва Марғилон шаҳарларида ўтган тадбирлара ҳам Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якуни бўйича берилган ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бунда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳодимларга етказилди. Таъкидланганидек, жиноятларни профилактика қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда бир қатор қилиниши зарур бўлган вазифалар турибди. Ҳар бир ҳодим ўзига юклатилган вазифани ичига кириб, таҳлил қилиб, тўғри ечим изламас экан, ижобий натижага эриша олмайди.
Тадбир давомида тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, бажарилган ишлар таҳлил қилинди.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “Оилабай”, “Маҳаллабай” усулда иш олиб бориш, босқичма-босқич сариқ ва қизил ҳудудлар сонини камайтириб, жиноятлардан ҳоли маҳаллалар сонини кўпайтиришда ижобий тажрибалар билан ўртоқлашилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ишончли ҳимоя қилишда ҳар бир ходим масъулиятли бўлиши кераклиги қайд этилди.
Тадбирда шунингдек, “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юртиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.