РУХСАТСИЗ "ТОНИРОВКА" ҚИЛГАН 133 ТА ҲАЙДОВЧИГА ЧОРА КЎРИЛДИ
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 августдаги Қарори билан транспорт воситалари ойналарини тусини ўзгартиришга (Қорайтиришга) рухсат берилди. Бунинг учун тегишли хужжатларни расмийлаштириш ва белгиланган маблағ тўловини амалга ошириш лозим. Аммо ана шу тартибни бажарамасдан автотранспорт востиларининг ойналарини ўзбошимчалик билан тусини ўзгартириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар Фарғона вилоятида 133 нафар ҳайдовчиларга нисбатан автомобил ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидабузарлик содир фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага тортилади.
Ҳурматли ҳайдовчидар йўл ҳаракати қоидаларга амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати