16 Апрел 2022 йил 483

Риштонда “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси сақлаб юрган шахс фош этилди

Риштон тумани. 09 апрель куни вилоят ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Учариқ МФЙ ҳудудида жойлашган чойхоналарнинг бирида фуқаро Я.Х. нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 276-модда 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech