23 Декабр 2021 йил
466
Риштон ва Ўзбекистон туман ИИБ МваФРБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
22 декабрь куни Риштон тумани ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Б.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ МваФРБ ва Миллий Гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган О.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати