Риштон туманида “заҳри қотил” сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 2023 йил 03 февраль куни ИИБ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Зохидон маҳалла ҳудудида яшовчи А.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ётоқхонасидан 2 дона кўкнори бошоғи ҳамда хожатхона девори орасида куритилган “кўкнори самони” ҳамда “марихуанна” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати