20 Январ 2023 йил 381

Риштон туманида ёнида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Риштон тумани. 2023 йил 10 январь куни Риштон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Уйрат маҳалла ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган С.С.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, курткаси ўнг чўнтагида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech