Риштон туманида яшаш хонадонида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 2022 йилнинг 27 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Зохидон МФЙ ҳудудида яшовчи С.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати