23 Март 2022 йил 408

Риштон туманида хонадонида “гашиш” сақлаётган шахс фош бўлди

Риштон тумани.2022 йилнинг 09 март куни Риштон тумани ИИБ ЖҚБ, ТЕҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Навбаҳор МФЙ ҳудудида яшовчи Д.Н.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 108,30 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech