Риштон туманида хонадондан пул ва телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. Қози Ахрор маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро И.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 декабрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A-33” русумли телефон аппарати ва 1.400.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.З содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати