Риштон туманида хонадондан “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди
Риштон тумани.2022 йилнинг 19 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Носгар маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонаси ва молхонасида марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати