Риштон туманида хонадондан газ балонларни ўғирлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 5 ноябрь куни Риштон тумани, Тадбиркорлар кўчасида яшовчи Р.С ИИБ га мурожаат қилиб, унда 4 ноябрь кунидан 5 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, омборхонасидан умумий нарҳи 900.000 сўмлик газ балонларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур холат юзасидан Риштон Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.О. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати