Риштон туманида хонадондан 1.100 АҚШ доллари ва 4000 рубль пулларни ўғирлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. Тошоғалик маҳалласида яшовчи Э.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил сентябрь ойидан 01 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган 1.100 АҚШ доллари ва 4000 рубль пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати