Риштон туманида вояга етмаган шахс пул ва телефон аппарати ўғирлади
Риштон тумани. Уч ариқ маҳалла ҳудудида яшовчи В.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 07 февраль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги токчада турган 270 АҚШ долларилик “Iphone X” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиаса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.К содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати